
Тошкентда бозорлар ва савдо мажмуалари хатловдан ўтказилади
Хатлов давомида бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари, мол-мулк рўйхати ҳамда мулкдорлар ҳақидаги маълумотлар ўрганилади. Текширув якунлари бўйича уларнинг активларидан фойдаланиш, жумладан, уларни аукционга чиқариш юзасидан таклифлар тайёрланади.
















