Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 21октябр · Чоршанба
USD 12 012,30 ▼ −32,42 EUR 13 466,99 ▼ −58,03 RUB 145,33 ▼ −0,13 GBP 16 026,81 ▼ −36,03
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Пенсия тайинлашда иш стажини ҳисоблаш ва устамаларни қўшиш тартиби соддалаштирилди

Энди ногиронлиги бўлган болага қараш даврини тасдиқлаш учун электрон тиббий хулоса етарли бўлади. Пенсияга қўшиб ҳисобланадиган устама ҳақлардан энг юқори миқдори энди проактив, яъни фуқаро мурожаатисиз қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистонда фуқароларга пенсия тайинлаш бўйича хизматларни ихчамлаштиришга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган эди. Ҳужжат билан ҳукуматнинг 2022 йил октабрдаги қарорига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва бошқа қулайликларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, 2005−2016 йилларда ишлаган фуқаролар бирор ташкилотда ишлаган бўлса ва бу ҳақида меҳнат дафтарчасида ёзувлар мавжуд бўлса, шунингдек, иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига календарь йил давомида камида бир марта мажбурий бадал ўтказган бўлса, ушбу давр иш стажига киритилади. Бунда архив маълумотномасини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Шунингдек, фуқаронинг 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турган даврини пенсия ҳисоблашда иш стажига қўшишда электрон тиббий хулосанинг ўзи асос бўлади. Фуқародан болага қараб турилганлиги тўғрисида ортиқча ҳужжат талаб этилмайди.

Пенсияга қўшиб ҳисобланадиган устама ҳақлардан энг юқори миқдори энди проактив, яъни фуқаро мурожаатисиз қўшиб ҳисобланади.

Бундан ташқари, пенционер яшаш манзилини ўзгартирса, пенсиясини кўчириш учун исталган Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz портали орқали онлайн ариза бериши мумкин.