Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 16октябр · Жума
USD 12 011,65 ▲ +48,49 EUR 13 462,66 ▲ +72,30 RUB 143,17 ▲ +0,84 GBP 15 911,83 ▲ +41,50
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозини сезиларли яхшилади

Жамғарма 2027 йил учун инфляция прогнозини 5 фоиздан 5,7 фоизга оширди. Шунингдек, жамғарма мамлакатда ишсизлик даражаси пасайишда давом этишини кутмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши прогнозини 2026 йил учун 6,8% дан 7,8% гача, 2027 йил учун эса 6% дан 6,5% гача оширди. Бу ҳақда жамғарманинг октабр ойидаги прогнозида келтирилган.

Янги баҳолашга кўра, 2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти апрель ойидаги кутилмалардан 1 фоиз пунктга, 2027 йилда эса 0,5 фоиз пунктга тезроқ ўсади. 2025 йилда мамлакат реал ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 7,7% га ўсган.

Октабр прогнозига кўра, Ўзбекистонда истеъмол нархлари 2026 йилда 6,9%, 2027 йилда эса 5,7% га ошади. Апрель прогнозида бу кўрсаткичлар мос равишда 6,8% ва 5% этиб белгиланган эди. Демак, инфляция прогнози 2026 йил учун 0,1 фоиз пунктга, 2027 йил учун эса 0,7 фоиз пунктга оширилган.

Жамғарма ишсизлик даражаси пасайишда давом этишини кутмоқда: 2025 йилдаги 4,8% дан 2026 йилда 4,3% гача, 2027 йилда эса 3,8% гача тушиши прогноз қилинмоқда.

ХВЖ баҳосига кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 2026 йилда ЯИМнинг 5,1% ини, 2027 йилда эса 4,6% ини ташкил этади. Апрель прогнозида тақчиллик 2026 йилда 3,2% гача қисқариши, 2027 йилда эса 3,6% гача ошиши кутилган эди.

Шундай қилиб, янги прогноз жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги ҳар икки йилда ҳам аввал кутилганидан юқори бўлишини кўрсатмоқда: 2026 йилда 1,9 фоиз пунктга, 2027 йилда эса 1 фоиз пунктга.

2025 йилда жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги ЙИМнинг 3,9% ини ташкил этган. ХВЖ апрель ойидаги ҳисоботида тақчилликнинг қисқаришини хомашё ва бошқа товарлар экспортининг юқори ҳажми ҳамда пул ўтказмалари оқимининг кўпайиши билан изоҳлаган.