Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 20октябр · Сешанба
USD 12 044,72 ▼ −11,18 EUR 13 525,02 ▼ −47,51 RUB 145,46 ▲ +1,30 GBP 16 062,84 ▼ −16,11
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Қайтмаётган кредитлар: банкларда муаммоли қарзлар саккиз ойда 33 фоизга кўпайди

Давлат банкларида муаммоли қарзлар улуши тезроқ ўсмоқда. Улардан бирининг ўз муддатида ундирилмаган қарзлари 1,24 трлн сўмга ортган. Хусусий банклар орасида энг йирик муаммоли кредитлар Капитал банкда шаклланган — 1,15 трн сўм.

Фото: Nova 24

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар миқдори 24 трлн 23 млрд сўмга етди. Марказий банк мазкур кўрсаткич йил бошида 18 трлн 55 млрд сўм бўлганини билдирди. Бунда саккиз ой давомида ўз муддатида қайтарилмаган қарзлар миқдори салкам 6 трлн сўмга (33 фоиз) ортган.

Муаммоли кредитларнинг 16,54 трлн сўмдан ортиқ қисми (69 фоиз) давлат банкларига тегишли. Йил бошида бу кўрсаткич 12,83 трлн сўм эди. Саккиз ойлик ўсиш — 3,7 трлн сўм.

Кечиккан қарзлар портфелида Агробанк ва Миллий банк улуши энг йирик қийматни ташкил этган (ҳар бири 3,2 трлн сўмдан). Ўз навбатида Микрокредитбанк муаммоли кредитлари қолдиғи 2,14 трлн сўмдан ошган. Мазкур банк муддатида ундирилмаган қарзлар ўсиши бўйича “пешадамлик” қилган бўлиб, қиймат январь-август ойларида қарийб 1,24 трлн сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитларнинг 7,5 трлн сўмга яқини хусусий банклар ажратган қарзлардан шаклланган. Йил бошиги қиймат эса 5,2 трлн сўм бўлган. Яъни саккиз ойлик ўсиш 2,3 трлн сўмни ташкил этган.

Хусусий банклар орасида энг йирик муаммоли кредитлар Капитал банкда шаклланган — 1,15 трн сўм. Шу билан бирга, Ипотека-банк (1,1 трлн сўм), Анорбанкънинг (1,1 трлн сўм) ва TBC банк (1,03 трл сўм) ўз муддатида ундира олмаган қарзлар улуши катта. Саккиз ой ичида Анорбанк портфелидаги муаммоли кредитлар энг кўп ўсган — 632 млрд сўм.