Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 20октябр · Сешанба
USD 12 044,72 ▼ −11,18 EUR 13 525,02 ▼ −47,51 RUB 145,46 ▲ +1,30 GBP 16 062,84 ▼ −16,11
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Заправкаларда барча тўловлар нақд пулсиз амалга оширилмоқда — Марказий банк

Сентябрда ёқилғи хариди учун мавжуд банк карталаридан фойдаланиш улуши ортди. Бироқ момент ва ёқилғи карталаридан фойдаланиш камайган. Таққослаш учун, августда ёқилғи учун мавжуд банк карталаридан фойдаланиш улуши 91,2 фоиз эди.

2026 йил сентябрь ойида Ўзбекистондаги автомобил ёқилғи қуйиш шохобчаларида жами 3,78 трлн сўмлик савдо тушумлари қайд этилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

“Ой давомида АЁҚШларда кунлик савдо тушумлари ўртача 125,9 млрд сўмни ташкил этди. Кунлар кесимида тушумлар ҳажмида айрим ўзгаришлар кузатилган бўлса-да, умумий динамика барқарор сақланиб қолди”, дейилади регулятор таҳлилида.

Ўтган ойда заправкалардаги тўлов жараёнида деярли 18,5 млн транзакция амалга оширилган. Бу кунига ўртача 616,3 мингтадан тўғри келади.

Сентябрда АЁҚШларда тўловларнинг 91,9 фоизи (115,7 млрд сўм) мавжуд банк карталари орқали қилинган. Яна 5,7 фоиз тушумлар ( 7,2 млрд сўм) момент карталари, 2,4 фоизи (3 млрд сўм) ёқилғи карталаридан бўлган.

Таққослаш учун, августда ёқилғи учун мавжуд банк карталаридан фойдаланиш улуши 91,2 фоиз эди (сентябрда 0,7 фоиз ўсган). Ўз навбатида тўловларнинг 6,6 фоизи (сентябрдагидан 0,9 фоиз кўп) момент банк карталаридан, яна 2,2 фоизи эса (ўтган ойдагидан 0,2 фоизга кўп) ёқилғи карталаридан амалга оширилган.

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда бир қанча товар ва хизматлар қатори заправкалар ҳамда зарядлаш станцияларига тўловлар ҳам мажбурий тарзда нақдсиз амалга ошириладиган бўлди. Мамлакатда 2030 йилгача нақдсиз тўловлар улушини эса 75 фоизга етказиш вазифаси қўйилган.