
Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида тажриба тариқасида йиллик даромад декларациясини тақдим этиш жорий этилади
Декларацияда даромадлардан ташқари кўчмас ва кўчар мулк ҳамда мажбуриятлар бўйича харажатлар ҳам акс эттирилади. Декларация ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади. Солиқ органи муддатдан камида бир ой олдин хабарнома юборади.
















