Ўзбекистон давлат бюджети 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойини профицит билан якунлади. Бу ҳақда Spot Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ўрганган кунлик маълумотларидан келиб чиқиб хабар берди. Вазирлик матбуот хизмати ушбу маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлади.
Январь-сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 336,8 трлн сўмни, харажатлари эса 310 трлн сўмни ташкил этди. Бюджет профицити 26,8 трлн сўмга ёки $2,28 млрд дан кўпроққа етди.
Январь ва февраль ойларида бюджет мос равишда 1,47 трлн ва 986 млрд сўмлик тақчиллик билан якунланган. Март ойида даромадлар харажатлардан 10,17 трлн сўмга ошган.
Апрель ва май ойларида яна 707 млрд ва 7,95 трлн сўмлик тақчиллик қайд этилган. Июнь ойида эса бюджет 2,75 трлн сўмлик профицит билан якунланган. Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, даромадлар харажатлардан 1,8 трлн сўмга ошган.
Учинчи чоракда бюджет ҳар ой профицит билан якунланган. Июль-сентябрь ойларида даромадлар 129,4 трлн сўмни, харажатлар 104,4 трлн сўмни, профицит эса 25 трлн сўмни ташкил этган.
Июль ойида даромадлар 42,8 трлн, харажатлар 36,3 трлн сўм; августда мос равишда 37,8 трлн ва 34,8 трлн сўм; сентябрда эса 48,8 трлн ва 33,1 трлн сўм бўлган. Профицит мос равишда 6,42 трлн, 2,98 трлн ва 15,64 трлн сўмни ташкил этган.
2026 йилги давлат буджети тўғрисидаги қонунга кўра, давлат буджети даромадлари 368,9 трлн сўм, харажатлари эса 328,7 трлн сўм миқдорида прогноз қилинган.


