Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 20октябр · Сешанба
USD 12 044,72 ▼ −11,18 EUR 13 525,02 ▼ −47,51 RUB 145,46 ▲ +1,30 GBP 16 062,84 ▼ −16,11
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?

Солиқ тўлашнинг муддатини кейинроқ муддатга кўчириш солиқни тўлаш муддатини ўзгартириш деб эътироф этилади. Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида амалга оширилади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар юзага келган қарз суммасига ёки келгусида юзага келадиган қарз суммасига нисбатан берилиши мумкин.

Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, агар Солиқ кодекснинг 99-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 1 йилдан ошмаган муддатга берилади.

Солиқ тўлаш муддатининг ўзгартирилиши солиқ тўлаш бўйича

  • мавжуд мажбуриятларни бекор қилмайди,
  • янги мажбуриятларни вужудга келтирмайди.

Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш мол-мулк гарови, кафиллик ёки банк кафолати билан таъминланиши мумкин.

Ушбу қоидалар:

  • пеня ва жарима тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда ҳам қўлланилади;
  • солиқ агентларига нисбатан татбиқ этилмайди.