
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқаришни 1,8 млрд долларлик лойиҳа билан 4,6 млн тоннага етказмоқчи
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида йиллик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2,1 млн тоннадан 4,6 млн тоннага етказадиган 1,8 млрд долларлик лойиҳа кўриб чиқилди. Заводда 328 млн долларга Евро-5 стандартидаги бензин ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.















