
Фирибгарлар тўққиз ойда фуқаролардан 278 млрд сўм ўғирлади. Энг кўп ҳолат — зарарли дастурлар орқали
Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йилнинг тўққиз ойида фирибгарлар фуқароларга 278,3 млрд сўм зарар етказган. Энг кўп ҳолат телефонга зарарли дастур ўрнатиш билан боғлиқ: 18 830 та ҳолатда 79,3 млрд сўм ўғирланган. 113,1 млрд сўм блокланган.














