Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13ноябр · Жума
USD 11 973,44 ▲ +9,17 EUR 13 282,14 ▼ −41,27 RUB 144,53 ▲ +0,04 GBP 15 891,15 ▼ −33,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон уруғидан Афғонистонда етиштирилган картошканинг илк ҳосили Ўзбекистонга олиб келинди

Афғонистоннинг Бомиён вилоятида 17 гектарга Ўзбекистон уруғи экилиб, гектаридан 40–45 тоннагача картошка ҳосили олинди. Ҳосилнинг илк қисми Ўзбекистонга келтирилди.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Афғонистоннинг Бомиён вилоятида Ўзбекистон уруғидан етиштирилган картошканинг илк ҳосили Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Лойиҳа май ойида бошланган. Бомиён вилоятининг Шаҳидон, Фолоди ва марказий ҳудудларидаги жами 17 гектар майдонга Ўзбекистондан келтирилган «Фонтане» навли картошка уруғи экилган. Бу нав қайта ишлаш ва экспорт учун мўлжалланган.

Экиш, парваришлаш ва ҳосил йиғиш ишлари маҳаллий фермерлар билан биргаликда олиб борилган, ўзбек мутахассислари экинлар ҳолатини назорат қилган. Палатага кўра, ҳар гектардан 40–45 тоннагача ҳосил олинган. Бу кўрсаткич бўйича 17 гектардан тахминан 680–765 тонна картошка олиш мумкин.

Ҳосил сараланиб, қадоқланган ва Ўзбекистонга олиб келинган.

Палата Ўзбекистонга қанча картошка келтирилгани, у қандай нархда ва кимга сотилиши ҳамда лойиҳа келаси йил давом эттирилиши ёки кенгайтирилиши ҳақида маълумот бермади.