Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13ноябр · Жума
USD 11 973,44 ▲ +9,17 EUR 13 282,14 ▼ −41,27 RUB 144,53 ▲ +0,04 GBP 15 891,15 ▼ −33,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Октябрда совуқ сув ва канализация хизматлари 4,7 фоиз қимматлашди

Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида тарифлар оширилгани сабабли совуқ сув ва канализация хизматлари октябрда республика бўйича 4,7 фоиз, бир йилда 7,7 фоиз қимматлашди. Репетиторлик хизматлари бир йилда 6,3 фоиз ошган.

Жўмракдан стаканга сув қуйилмоқда
Иллюстратив фото. Фото: Swanky Fella / Unsplash

Ўзбекистонда 2026 йил октябрда совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари республика бўйича ўртача 4,7 фоиз, 2025 йил октябрига нисбатан эса 7,7 фоиз қимматлашган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси 5 ноябрда эълон қилган истеъмол нархлари индекси бўйича пресс-релизда маълум қилинди. Қўмитага кўра, бунга асосан Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида тарифлар оширилгани сабаб бўлган.

Аҳоли учун кўмирнинг бозор нархи октябрда 0,3 фоиз, ўтин нархи 0,5 фоиз ошган. Июнда кўмир нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилингач, у 2,1 баравар қимматлашганди.

Таълим соҳасида октябрдан нодавлат боғчалар хизматлари учун тўлов ўртача 0,6 фоиз, нодавлат мактабларда 0,5 фоиз, нодавлат олийгоҳларда 0,1 фоиз ошган. Давлат таълим муассасаларида нархлар ўзгармаган.

Репетиторлик хизматлари бир ойда 1,6 фоиз, бир йилда 6,3 фоиз, чет тили курслари бир ойда 0,8 фоиз, бир йилда 5,3 фоиз қимматлашган.

Сентябрда нодавлат боғча, олийгоҳ ва мактаблар тўловлари ошгани хабар қилинганди.