Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

TikTok видео тавсия қилиш алгоритмини ўзгартиради

Тармоқ бир хил контент тарқатмаслик усулларини синовдан ўтказмоқда.

Фото: CNBC

TikTok иловаси ўз алгоритмларини ўзгартиришга қарор қилди. Энди фойдаланувчига бир хил мазмундаги видеолар тавсия этилмайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, TikTok фойдаланувчиларнинг соғлиғига зарар етказмаслик учун видео тавсия қилиш алгоритмини ўзгартиришга қарор қилган.

Маълум бўлишича, 16 декабрь куни TikTok бир хил мавзуда (масалан, ҳаддан ташқари диета, тушкунлик ёки ажралиш каби) видео тавсия қилиб, фойдаланувчиларнинг руҳий ҳолатига зиён етказмаслик учун бир хил контент тарқатмаслик усулларини синовдан ўтказишни бошлаган.

TikTok фойдаланувчиларга ўзлари хоҳлаган ёки кўрмоқчи бўлмаган видеоларни танлашда кўпроқ имкон берадиган янги алгоритм ишлаб чиқаётганини қайд этган. Тармоқ, шунингдек, калит сўзлар ёки хештеглар орқали номувофиқ контент видео оқимида пайдо бўлмаслиги учун кераксиз мавзуларни белгилаш имконини берувчи функцияни ишга тушириш устида ишламоқда.

Аввалроқ TikTok асосчиси Чжан Имин қандай китоблар ўқиши ҳақида хабар берилганди.