Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Германияда нано-босма учун 3D-принтер тақдим этилди

Қурилма замонавий нанотехнологияларни одамларга яқинлаштиради.

Фото: Shutterstock

Гейдельберг университети ва Карлсруэ технология институтининг бир гуруҳ германиялик олимлари ва муҳандислари нанопринтерга мўлжалланган ихчам 3D-принтерни тақдим этди. Бу ҳақда РБК ёзмоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, шунга ўхшаш қурилмалар илгари жуда кўп жой эгаллаган. Энди эса принтернинг дизайни шунчалик ихчамки, уни оддий столга қўйиш мумкин. Аниқроғи, германиялик олимлари томонидан тақдим қилинган 3D-принтер пойабзал қутиси билан тенг.

Ишлаб чиқувчиларга кўра, принтер ўлчамининг ихчамлашиши инновацион қурилманинг бош қисмидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Бундан ташқари, принтер учун махсус фотосенситив суюқлик яратилган.

«Сўнгги бир неча йил давомида бу борадаги ишлар олиб борилмоқда. Бундай принтерлар замонавий нанотехнологияларни оддий одамга анча яқинлаштиради», дейилади хабарда.

Аввалроқ Google 2022 йилда Android ўйинларини Windows тизимига ўтказиши хабар қилинганди.