Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қовун-тарвуз экспорт қилаётган давлатлар

Экспорт ҳажми январь-октябрь ойларида 22,1 млн долларни ташкил қилган.

Фото: «dt.by»

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга қиймати 22,1 миллион долларга тенг бўлган 80,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, республикада етиштирилган қовун ва тарвузлар 23 та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган. Шунингдек, экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 23,2 минг тоннага камайган.

Қайд этилишича, 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг  кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Қозоғистон — 33,3 минг тонна;
  2. Россия — 20,2 минг тонна;
  3. Қирғизистон — 13,8 минг тонна;
  4. Украина — 5,6 минг тонна;
  5. Латвия — 2,9 минг тонна;
  6. Беларусь — 1,4 минг тонна;
  7. Тожикистон — 1,4 минг тонна;
  8. Германия — 1,2 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп қовун-тарвуз экспорт қилаётган ҳудудлар хабар қилинганди.