Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қиладиган давлатлар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 5,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8,4 минг тонна апельсин импорт қилинган.
Апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар:
- Миср – 3 минг тонна
- Эрон – 2,4 минг тонна
- Туркия – 1,4 минг тонна
- ЖАР – 998,5 тонна
- Қозоғистон – 356 тонна
- Хитой – 71 тонна
- Россия – 25,5 тонна


