Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп телефон импорт қилаётган давлатлар

Январь-ноябрь ойларида 2,7 миллион дона телефон келтирилди. 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 185 мингтага ошган

Фото: «theconversation.com»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 181,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2,7 млн. дона мобил телефон импорт қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 185 мингтага ошган.

Ўзбекистон 11 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 2,1 млн. дона
  • БАА – 247,5 минг дона
  • Вьетнам – 199 минг дона
  • Ҳиндистон – 175 минг дона