Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп электромобиль импорт қилаётган давлатлар

Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 1223 тага кўпайган

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида асосан қайси давлатлардан электромобиллар импорт қилгани бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижан қиймати 61,3 млн долларга тенг бўлган 1912 дона электромобиллар импорт қилган.

Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 1223 тага ошган.

Ўзбекистон 11 ойда элетромобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати қуйидагича:

  • Хитой — 1 675 дона;
  • БАА — 111 дона;
  • Германия — 56 дона;
  • Гонконг — 42 дона;
  • Литва — 10 дона;
  • Корея — 7 дона;
  • Бошқа давлатлар — 11 дона.