Бельгиянинг Генк шаҳри ҳокимияти ўқувчиларга мактабга пиёда ёки велосипедда боргани учун пул тўлайди. Бу ҳақда «Европульс» нашри ёзмоқда.
Маълум қилинишича, пул виртуал кўринишда бўлади. Бу орқали болалар кутубхона, бассейн ёки спорт бўлимига обуна сотиб олиши мумкин бўлади. Мактаб ўқувчиларининг ҳаракати рюкзакка бириктирилган датчиклар ёрдамида назорат қилинади.
Қурилмалар ҳаракат тезлигини қайд этади — босиб ўтган масофа қанча узоқ бўлса, бола шунчалик кўп виртуал пул олади. Генк маъмурияти шу йўл билан болаларни келажакда автомобиллардан воз кечишга ундайди деб умид қилмоқда.
Европа атроф-муҳит агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, автомобиллар Эвропадаги транспорт иссиқхона газлари чиқиндиларининг 72 фоизини ташкил қилади.
Аввалроқ Uber Eats марихуана етказиб беришни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди.


