Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

BMW ва Audi McLaren’ни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда

BMW фақат суперкарлар билан боғлиқ бизнесни қўлга киритмоқчи

Фото: McLaren

Volkswagen Group таркибига кирувчи BMW ва Audi компаниялари Буюк Британия суперкар ишлаб чиқарувчиси McLaren Automotive компаниясини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Automobilwoche ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Шу билан бирга, BMW фақат суперкарлар билан боғлиқ бизнесни қўлга киритмоқчи. Audi эса Формула-1 жамоасини сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқишга тайёр.

Томонлар декабрь ойи бошида McLaren акцияларининг 42 фоизига эгалик қилувчи Баҳрайннинг Mumtalakat фонди билан музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Хабарга кўра, на BMW, на Audi пайдо бўлган маълумотга изоҳ берган.

Аввалроқ BMW’нинг соф даромади учинчи чоракда 42,4 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.