Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Shure ўз тарихидаги илк симсиз қулоқчинларни тақдим этди

Қулоқчинлар аллақачон 199 доллардан сотувга қўйилган

Фото: Shure

Shure компанияси ўз тарихидаги биринчи симсиз қулоқчинлар — Aonic Free моделини намойиш этди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, қулоқчинлар аллақачон 199 доллардан сотувга қўйилган. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, янги маҳсулот «чуқур бассли аниқ студия сифатли овоз»га эга. Бу премиум компонентлар ва уларни эҳтиёткорлик билан созлаш билан таъминланади.

Қайд этилишича, профессионал мусиқачилар учун аксессуарларга асосланган эшитиш воситаси конструкцияси 37 дБ’гача бўлган ташқи шовқинни бостиришни таъминлайди. Aonic Free қайта зарядланмасдан 7 соатгача, зарядлаш қутиси билан яна 14 соат ишлаши мумкин.

Ғилофда 15 дақиқа сақланганидан сўнг қулоқчинлардан бир соат фойдаланиш мумкин. ShurePlus Play иловаси ёрдамида эквалайзер созламаларини ўзгартириш мумкин. Улар тўғридан-тўғри қулоқчинларда сақланади ва ҳатто бошқа қурилмага уланганда ҳам сақланиб қолади.

Аввалроқ Palm компанияси Buds Pro симсиз қулоқчинларини тақдим этганди.