Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда нефть ишлаб чиқариш салкам 40 минг тоннага камайди

Мамлакатда 9 ойда 519 минг тонна нефть ишлаб чиқарилди

Фото: «vesiskitim.ru»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган нефть ҳажми бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 519 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,2 минг тоннага камайган.

Қўмита ахборотида ишлаб чиқариш ҳажми нима сабабдан камайгани бўйича маълумотларни тақдим этилмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда бензин импорти 137 миллион литрга ошгани ҳақида хабар берилганди. Мамлакатга 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида қиймати 104 миллион долларлик 289 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинди.