Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Google Чикаго товар биржасига 1 млрд доллар сармоя киритди

Компания сосий савдо тизимларини Google Cloud’га кўчиради

Фото: Google

Google Чикаго товар биржасига (CМE) 1 миллиард доллар сармоя киритди ва асосий савдо тизимларини Google Cloud’га кўчиришга рози бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal икки компания вакилларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, CМE технология инфратузилмасини Google Cloud’га ўтказиш 2022 йилда бошланади. Кейинчалик, Google Cloud тизими триллионлаб долларлик кунлик савдони таъминлаши керак бўлади.

Маълумот учун, Чикагодаги товар биржаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, валюталар, энергия, фоиз ставкалари, металлар, фонд индекслари ва криптовалюта фючерсларини ўз ичига олган турли хил активларни сотиш билан шуғулланади.

Аввалроқ Google’га эгалик қилувчи Alphabet компанияси янги дорилар яратиш бўйича стартап ишга туширгани ҳақида хабар берилганди.