Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Netflix иловасига видеоўйинлар қўшилди

Видеоўйинлар смартфон ва планшетлар учун Netflix’нинг Android иловасида мавжуд

Фото: Netflix

Netflix стриминг хизматининг Android иловасига видеоўйинлар қўшилгани эълон қилинди. Бу ҳақда хизматнинг расмий сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Netflix келажакда иловага ҳаваскорлар ва илғор геймерлар учун янги лойиҳаларни қўшиб, бўлимни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Бутун дунё бўйлаб видеоўйинлар смартфон ва планшетлар учун Netflix’нинг Android иловасида мавжуд. Компания келажакда iOS учун ҳам бундай имконият қўшишни режалаштирмоқда. Ўйинларни ўйнаш учун ҳеч қандай қўшимча харажат йўқ ва видеоўйинларда ҳеч қандай реклама ёки қўшимча харидлар бўлмайди.

Ўйинларни битта ҳисобнинг барча профилларида, болалардан ташқари, бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмаларда ўйнаш мумкин. Иловада «Stranger Things» телесериалига асосланган Stranger Things 2D ўйини мавжуд. Шунингдек, Card Blast карта ўйини, Shooting Hoops ва Teeter Up ўйинларини синаб кўриш мумкин.