Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 19ноябр · Пайшанба
USD 11 980,36 ▼ −30,09 EUR 13 134,07 ▼ −66,62 RUB 145,62 ▼ −0,02 GBP 15 763,76 ▼ −79,22
Маълумот: Марказий банк
Технология

Netflix иловасига болалар учун TikTok аналоги қўшилади

Kids Clips функцияси Netflix’нинг iOS иловасида аллақачон иш бошлаган

Фото: «1informer.com»

Netflix ўз иловасига болалар шоулари ва стриминг хизмати кутубхонасидаги фильмларга асосланган қисқа видеолардан иборат Kids Clips функциясини қўшади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, Kids Clips функцияси Netflix’нинг iOS иловасида аллақачон ишлашни бошлаган. Хизмат тасмани ҳар куни жорий ва келажакдаги дастурлари видеолар билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, болалар бир вақтнинг ўзида 20 дан ортиқ бўлмаган клипларни томоша қилишлари мумкин бўлади. Янги функция йил бошида тақдим этилган фильм, сериал ва Netflix каталогидаги комедиячиларнинг кулгили лаҳзалари видеолари билан тўлган Fast Laughs функциясини эслатади.

Kids Clips ва TikTok ижтимоий тармоғи ўртасидаги асосий фарқ видеоларнинг горизонталь йўналишидир. Функция шу ҳафта АҚШ, Испания Лотин Америкаси, Канада, Австралия ва Ирландиядаги мижозларга тақдим этилади.

Аввалроқ Netflix иловасига видеоўйинлар қўшилиши ҳақида хабар берилганди.