Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Audi Россиядаги 31 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади

Таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилади

Фото: Pinterest

Audi компаниясининг расмий вакили Volkswagen Group Rus 2005 йилдан 2011 йилгача сотилган 31 270 дона А4 ва А6 автомобилларини чақириб олади. Бу ҳақда «Росстандарт» сайтида хабар берилди.

Автотранспорт воситаларини чақириб олишнинг сабаби йўловчилар хавфсизлик ёстиғидаги носозлик бўлиши мумкин. Чақириб олиш дастурига киритилган автомобилларда олдинда ўтирувчи йўловчиларнинг хавфсизлик ёстиғи модули алмаштирилади.

«Чақириб олиниши керак бўлган барча транспорт воситалари эгалари таъмирлаш ишларини бажариш учун автомобилларини энг яқин дилерлик марказига бериш зарурлиги тўғрисида хабардор қилинади», дейилади «Росстандарт» хабарида.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилади.

Аввалроқ Tesla компаниясининг нархи 1 триллион доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди.