Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 23ноябр · Душанба
USD 12 004,48 ▲ +32,84 EUR 13 155,71 ▼ −4,71 RUB 146,56 ▲ +0,23 GBP 15 721,07 ▼ −27,62
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Рақобат қўмитаси кўмир нархлари устидан текширув ўтказади

Ўрганиш жараёнида кўмир нархларининг шаклланиши ва истеъмолчиларга етказиб беришда қўлланаётган нархларнинг иқтисодий асосланганига алоҳида эътибор қаратилади.

Кўмир маҳсулотини истеъмолчиларга етказиб беришда қўлланаётган нархларнинг асослилиги ўрганилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига мувофиқ қўмита томонидан бир қатор йўналишларда назорат олиб борилади. Хусусан, устун мавқега эга корхоналар қазиб чиқарган кўмир нархининг рақобат шароитида шаклланадиган нархдан асоссиз юқори белгиланмаслиги текширилади.

Шунингдек, аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар биржада сотиб олинган маҳаллий кўмирга ортиқча устама ва ортиқча харажатлар қўлламаслиги ҳамда кўмир бозорида иқтисодий концентрация бўйича давлат назорати ўрнатилиши назорат қилинади.

Ўрганиш жараёнида кўмир нархларининг шаклланиши ва истеъмолчиларга етказиб беришда қўлланаётган нархларнинг иқтисодий асосланганига алоҳида эътибор қаратилади.

Қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.