Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Марказий банк валюта курсини ҳисоблаш тартибини ўзгартиради

Эндиликда Марказий банкнинг расмий валюта алмашув курслари фақат валюта биржасидаги битимлар асосида белгиланмайди. Шунингдек, дам олиш кунлари расмий эълон қилинган курслардан фойдаланиш амалиётига ўтилади.

Фото: Марказий банк

2026 йил 15 сентябрдан бошлаб ички валюта бозорида валюта алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари янада такомиллаштирилади.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий валюта алмашув курслари фақат валюта биржасидаги битимлар асосида эмас, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимларни ҳам инобатга олган ҳолда ҳисобланади.

Хусусан, расмий курс биржа ва биржадан ташқари тузилган битимларнинг ўртача тортилган курси асосида шакллантирилади.

Бу эса расмий алмашув курсини ҳисоблашда ички валюта бозоридаги битимларни кенгроқ қамраб олиш ва бозор ҳолатини янада аниқ акс эттириш имконини беради.

Шунингдек, дам олиш кунлари, шу жумладан шанба ва якшанба кунлари учун охирги иш куни бўйича расмий эълон қилинган курслардан фойдаланиш амалиётига ўтилади.