Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Солиқ қўмитаси харид чекларининг соддалаштирилган шаклини жорий этди

Эндиликда электрон чекни тўлиқ ёки соддалаштирилган шаклда кўриш мумкин. Соддалаштирилган кўринишда харид қилинган маҳсулот ёки хизмат номи ва унинг суммаси, шунингдек, чекнинг якуний суммаси кўрсатилади. Шунингдек, электрон чек нусхасини сақлаш ва бошқа фойдаланувчилар билан улашиш имконияти мавжуд.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Солиқ қўмитаси электрон харид чекларини соддалаштирилган шаклда кўриш имкониятини жорий этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Савдо нуқталарида назорат-касса машиналари орқали бериладиган чекларда маҳсулот ва хизматларга оид МХИК кодлари, ўлчов бирликлари, ҚҚС суммаси, чегирмалар, солиқ ставкалари ва бошқа реквизитлар акс эттирилади.

Қайд этилишича, ушбу маълумотлар ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги ва назоратини таъминлаш учун муҳим бўлса-да, уларнинг кўплиги айрим ҳолларда фуқароларга чекни ўқиш ва харид суммасини тезда аниқлашда ноқулайлик туғдириши мумкин.

Эндиликда электрон чекни тўлиқ ёки соддалаштирилган шаклда кўриш мумкин. Соддалаштирилган кўринишда харид қилинган маҳсулот ёки хизмат номи ва унинг суммаси, шунингдек, чекнинг якуний суммаси кўрсатилади.

Бунда чекнинг тўлиқ кўринишидаги маълумотлар сақланиб қолади. Фойдаланувчилар ўзларига қулай форматни танлаши ҳамда исталган вақтда тўлиқ ва соддалаштирилган кўринишлар ўртасида алмашиши мумкин.

Шунингдек, электрон чек нусхасини сақлаш ва бошқа фойдаланувчилар билан улашиш имконияти мавжуд.

Электрон фискал чек ҳақидаги маълумотларни смартфон камераси орқали чекдаги ҚР-кодни сканерлаш ёки Солиқ иловаси орқали текшириш мумкин.

Солиқ қўмитаси харидлар бўйича ҳисоб-китобларни текширишда расмий электрон хизматлардан фойдаланишни тавсия қилди.

Бу чегирмалар, солиқлар ва бошқа ҳисоб-китоб элементларини инобатга олмасдан мустақил қайта ҳисоблашда юзага келиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олишга хизмат қилади.