Қайд этилишича, ўтган йил давомида 15 минг 178 нафар фуқарога 38,1 миллиард сўм нафақа пуллари тўланган — 2023 йилда ушбу кўрсаткич 33,1 миллиард сўмни ташкил этган.
Нафақа миқдори — 2 миллион 592 минг сўм, минимал истеъмол харажатларининг тўрт бараварини ташкил этган.
Нафақа олувчи — бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсда ва якка тартибдаги тадбиркорда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёл.

Нафақа олувчиларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида жойлашган — 3 481 нафар аёл. Уларга жами 8 миллиард 737 миллион сўм тўланган (республика бўйича улуши 22,9 фоиз). Ундан кейинги ўринларни 3 412 нафар аёл билан Тошкент вилояти (8 миллиард 576 миллион сўм) ва 1 374 кўрсаткич билан Фарғона вилояти эгаллаган (3 миллиард 546 миллион сўм).


