YouTubeʼдаги “Томъс Гуиде” ва “Mrwhosetheboss” каналлари муаллифлари бир-биридан мустақил равишда смартфонларнинг батарея қувватининг ишлаш давомийлигини тест қилиб кўрди.
Дастлаб “Mrwhosetheboss” канали бошловчиси Арун Маини ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, YouTubeʼда видео томоша қилиш, ўйинлар ўйнаш ва фотосуратлар олиш орқали iPhone ва Samsung смартфонларини синовдан ўтказган бўлса, “Томъс Гуиде” канали асосчиси Том Притчард синовни экран ёрқинлигини 150 га кўтарган ҳолда 5Г интернетни ишлатиш билан олиб борган.
Арун Маинининг синовида биринчи бўлиб iPhone 15 нинг қуввати тугаган – 7 соат 45 дақиқа. Тестда iPhone 16 – 8 соат 19 дақиқа, iPhone 16 Pro – 8 соат 19 дақиқа, iPhone 16 Plus – 8 соат 45 дақиқа натижа қайд этган.
Иккинчи ўринни iPhone 16 Pro Мах серияси 11 соат 22 дақиқа кўрсаткич билан эгаллаган бўлса, Samsung Galaxy С24 смартфони қуввати энг кўп – 12 соат 31 дақиқага дош берган.
Том Притчарднинг тестида эса натижалар бироз фарқ қилган. Унга кўра, iPhone 16 Pro Мах смартфонининг қуввати энг узоқ муддат – 18 соат 6 дақиқага етган. Иккинчи ўринни эса Хитойнинг Oppo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган OnePlus 12 смартфони банд этган – 17 соат 41 дақиқа. Galaxy С24 – 16 соат 46 дақиқа, С24 Ултра эса – 16 соат 45 дақиқа натижа қайд этган.
Маълумот учун, юқорида тест қилиб кўрилган смартфонлардан батарея сиғими энг юқори бўлгани OnePlus 12 (5400 ампер/соат) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларда эса мос равишда Google Pixel 9 Pro ХЛ (5060 ампер/соат), Galaxy С24 Ултра (5000 ампер/соат) туради.


