Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон 11 ойда 1 млрд долларлик мева ва сабзавот экспорт қилди

Ҳорижий мамлакатларга 1,6 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берилди

Фото: Sputnik

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 1,6 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Қайд этилишичаа, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 168,3 минг тоннага ошган. Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

• мева ва резаворлар – 335 минг тонна;
• қуритилган мева ва резаворлар – 42 минг тонна;
• сабзавотлар – 819 минг тонна;
• пиёз – 199,5 минг тонна;
• карам – 142 минг тонна;
• помидор – 71 минг тонна;
• узум – 218 минг тонна;
• майиз – 73,6 минг тонна;
• ерёнғоқ – 18,3 минг тонна;
• қовун-тарвуз – 135,8 минг тонна.