Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистонда 11 ойда 1,1 млн тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 фоизга ошган

Фото: «naked-science.ru»

Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 1,1 млн. тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 фоизга ошган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • автомобиль бензини — 1,1 млн тонна;
  • кўмир — 4,8 млн тонна;
  • нефть — 721,2 минг тонна;
  • газ конденцати — 1,2 млн тонна;
  • енгил автомобиль — 275 677 дона;
  • автобус — 1 125 дона;
  • юк автомобиллари — 3 686 дона;
  • автомобиль двигателлари — 208,8 минг дона.