Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Давлат бюджетидан қайтарилган ҚҚС 17,3 трлн сўмдан ошди

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг 11 ойи давомида жами 11 052 та ариза бўйича 6151 та ташкилотга 17 306,1 млрд сўм қайтарилган

Фото: «bryansk.bezformata.com»

Давлат бюджетидан қайтарилган ҚҚС 17,3 трлн сўмдан ошди. Бу ҳақда давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишча, 2022 йилнинг 11 ойи давомида жами 11 052 та ариза бўйича  6151 та ташкилотга 17 306,1 млрд сўм қайтарилган.

Энг кўп қайтарилган ҚҚС ҳудудлар кесимида:

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ДСИ – 9 206 млрд сўм (163 та корхона);

  • Тошкент ш – 2 199,2 млрд сўм (715 та корхона);
  • Тошкент в. – 904,3 млрд сўм (326 та корхона);
  • Андижон – 900,1  млрд сўм (708 та корхона);
  • Самарқанд – 708,7 млрд сўм (225 та корхона).

Энг кўп қайтарилган ҚҚС соҳалар кесимида:

  • Ишлаб чиқарувчилар – 9 864 млрд сўм (1 448 та корхона);
  • Қишлоқ хўжалиги – 2 781,2 млрд сўм (2 431 та корхона);
  • Транспорт хизмати – 1 325 млрд сўм (976 та корхона);
  • Қурилиш – 1 171 млрд сўм (266 та корхона);
  • Савдо – 1 015,9 млрд сўм (726 та корхона).

Қоплаб берилган жами ҚҚС суммаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 трлн сўмга кўп.