Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Германия Қатардан суюлтирилган газ сотиб олади

Германия ҳукумати 2026 йилдан Қатардан йилига икки миллион тонна суюлтирилган газ олиши бўйича йирик шартномани имзолади. Бу Германияга ёқилғи етказиб бериш бўйича биринчи узоқ муддатли шартнома бўлиб, мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлайди

Фото: Reuters

Qatar Energy ва ConocoPhillips 2026 йилдан бошлаб Германияга 15 йил муддатга суюлтирилган газ  етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Келишувга кўра, Германия Қатардан йилига икки миллион тонна суюлтирилган газ олиши назарда тутилган. Бу Германияга бундай ёқилғи етказиб бериш бўйича биринчи узоқ муддатли шартнома бўлиб, мамлакатнинг энергетик хавфсизлигига ҳисса қўшиши керак.

Американинг ConocoPhillips шўъба корхонаси Германиядаги терминалга етказиб бериш учун келишилган ҳажмларни сотиб олади. Европа давлати томонидан ЛНГ олиш масаласи Россия газ етказиб беришнинг қисқариши ва қолган газни камайтириш истаги фонида долзарб бўлиб қолди.

Qatar Energy, ўз навбатида, аввалроқ Хитой билан 27 йил муддатга ЛНГ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди. Хитойнинг Sinopec компанияси ҳар йили тўрт миллион тонна ЛНГ олади. Бу саноат тарихидаги энг узоқ муддатли шартнома, дея қайд этди Qatar Energy.