Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистонда 10 ойда 1 млн тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 фоизга ошган

Фото: «naked-science.ru»

Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 1 млн. тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 фоизга ошган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • автомобиль бензини — 1 008,6 минг тонна;
  • кўмир — 4,4 млн тонна;
  • нефть — 656,2 минг тонна;
  • газ конденцати — 1,1 млн тонна;
  • енгил автомобиль — 263 488 дона;
  • автобус — 971 дона;
  • юк автомобиллари — 3 253 дона;
  • автомобиль двигателлари — 189 558 минг дона.