Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Канада Украинага 25 млн доллар ажратади

Канада Украинадаги ҳарбийларга юқори аниқликдаги учувчисиз камералар, қишки жиҳозлар, жумладан, портатив иситгичлар, кўрпа-тўшаклар ва ухлаш учун сумкалар билан таъминлаш мақсадида 25 млн доллар ажратади

Канада Украинага  34 миллион Канада доллари (тахминан 25,5 млн доллар) миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Анита Ананд айтиб ўтди.

Қайд этилишича, Канада Украина ҳарбийларини Буюк Британияда «Унифиер» операцияси доирасида тайёрлаш бўйича миссиясини 2023 йил охиригача узайтиради. Ушбу маблағ Украинада  сунъий йўлдош тасвирлари, шунингдек, юқори аниқликдаги учувчисиз камералар, қишки жиҳозлар, жумладан, портатив иситгичлар, термал кўрпа-тўшаклар ва ухлаш учун сумкалар билан таъминлашга йўналтирилади.

Октябрь ойида ҳам Канада мудофаа вазирлиги Украинага 500 минг қишки жиҳоз ва кийим-кечакларни топширишга рози бўлган эди. Канаданинг 11 компанияси билан шартномалар имзоланди.

Мудофаа вазирининг таъкидлашича, қишки кийим-кечаклар, жумладан курткалар, шимлар, этиклар ва қўлқопларни етказиб бериш ноябрь ойининг охиригача якунланади.