Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Украинага 18 млрд евро ажратади

«2023 йилда Украинага бериладиган кредит миқдори 18 миллиард еврони ташкил этади. Кредит ўн йиллик имтиёзли даврга эга бўлади», дейилади ташкилотнинг расмий хабарида

Европа Иттифоқи томонидан Украинага 18 миллиард евро миқдорида кредит ёрдамини беришга имкон берувчи қонун лойиҳалари тўплами Европа Кенгаши томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда Европа Кенгашининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, таклиф Европа парламентига тақдим этилади ва келгуси ҳафта тасдиқланиши мумкин.

«2023 йилда Украинага бериладиган кредит миқдори 18 миллиард еврони ташкил этади, кредит ўн йиллик имтиёзли даврга эга бўлади. Аъзо давлатлар фоиз харажатларининг асосий қисмини ташқи даромадлар ҳисобидан қоплайдилар. Ушбу қарз олиш учун кафолатлар Европа Иттифоқи буджетидан ёки аъзо давлатлар томонидан берилади»,-дейилади Европа Кенгаши веб-сайтидаги пресс-релизда.

Украинага бундай молиявий ёрдамни ажратишга имкон берадиган Европа Иттифоқининг молиявий қонунчилигига тузатиш кенгаш томонидан 2022 йилнинг 6 декабрида қабул қилинган.