Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Нидерландия Украинага 2,5 млрд доллар ажратади

Ушбу маблағлар қурол сотиб олиш, гуманитар ёрдам кўрсатиш, инфратузилмани таъмирлаш ва тиклаш, дипломатик қўллаб-қувватлашга йўналтирилади

Нидерландия ҳукумати Украинага 2,5 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Марк Рюттега таяниб, TASS хабар берди.

«Уруш тугамас экан, Нидерландия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. 2023 йилда ҳукумат бу мақсадлар учун 2,5 миллиард евро ажратади. Украина Нидерландияга ишониши мумкин», деди Рютте.

Нидерландия ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, маблағлар қурол сотиб олиш, гуманитар ёрдам кўрсатиш, инфратузилмани таъмирлаш ва тиклаш, дипломатик қўллаб-қувватлаш ва уруш жиноятлари учун жавобгарларни жавобгарликка тортиш учун ажратилади.