Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Жаҳон банки Украинага 610 млн доллар ажратади

Мазкур ёрдам «Украина ҳукуматига болалар ва оилалар нафақалари, давлат хизматчиларининг маошлари ва коммунал тўловлар билан боғлиқ харажатларни қоплашга ёрдам беради», — дейилади ташкилот хабарида

Жаҳон банки Украинага шошилинч молиявий ёрдам сифатида 610 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда банк веб-сайтида эълон қилди.

Молиявий пакет «Украинага ёрдам бериш ва уни қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш лойиҳаларини ўз ичига олади», — дейилади баёнотда.

Жаҳон банки Украинага Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан (ХТТБ) 500 миллион доллар кредит ажратишга қарор қилган.

Ушбу кредитлар Буюк Британия кафолати остида берилмоқда.

Шунингдек, маблағлар Украина соғлиқни сақлаш ташкилотлари, болалар ва оилалар нафақа пуллари, давлат хизматчилари маошлари, коммунал тўловларни қоплашга йўналтирилади.