Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 15октябр · Пайшанба
USD 11 963,16 ▲ +49,81 EUR 13 390,36 ▲ +61,70 RUB 142,33 ▼ −0,06 GBP 15 870,33 ▲ +91,10
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон 9 ойда 760 млн долларлик мева ва сабзавот экспорт қилди

Пиёз экспорти 171 минг тоннани ташкил қилган

Фото: «sbcargo.ru»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 760,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Қайд этилишичаа, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 169 минг тоннага ошган. Ўзбекистон 2022 йилнинг 9 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

• мева ва резаворлар – 257 минг тонна;
• қуритилган мева ва резаворлар – 30,2 минг тонна;
• сабзавотлар – 657 минг тонна;
• пиёз – 171 минг тонна;
• карам – 131 минг тонна;
• помидор – 60 минг тонна;
• узум – 126 минг тонна;
• майиз – 53,4 минг тонна;
• ерёнғоқ – 13,4 минг тонна;
• қовун-тарвуз – 129,2 минг тонна.