Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» поездида интернетдан фойдаланиш имкони яратилди

Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» поездида интернетдан (Wi-Fi) фойдаланиш имкони яратилди. Шерзод Шерматов Veon компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу билан учрашди.

Фото: MITC

Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» поездида интернетдан фойдаланиш имкони яратилди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва Veon компаниялар (Beeline Uzbekistan) гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Veon раҳбарияти Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тез юрар поездда саёхатчилар энди Beeline орқали юқори тезликдаги интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкинлиги бўйича ахборот берди.

Учрашувда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида Veon компаниялар гуруҳи билан ҳамкорликни янада кенгайтириш айниқса магистраль йўлларда мобил ҳизматларини янада яҳшилаш масалалари  муҳокама қилиниб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тез юрар поездда юқори тезликдаги интернетдан  фойдаланиш имкониятлари бўйича тақдимот ҳам ўтказилди.

Шу билан бирга, томонлар икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.