Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида хорижга 21,4 миллион долларлик оёқ кийим экспорт қилди. Бу хақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-июль ойларида 18 та хорижий давлатга қиймати 21,4 миллион долларга тенг бўлган 15,3 миллион жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.
Оёқ кийимлар экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 миллион жуфтга камайган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
- Қирғизистон — 7,6 миллион жуфт;
- Тожикистон — 3,5 миллион жуфт;
- Қозоғистон — 3,5 миллион жуфт;
- Россия — 334 минг жуфт;
- Афғонистон — 312 минг жуфт.
2022 йилнинг 7 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
- Андижон вилояти — 9,2 миллион доллар;
- Самарқанд вилояти — 4,8 миллион доллар;
- Фарғона вилояти — 4,7 миллион доллар;
- Тошкент вилояти — 1 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва мўйначилик корхоналари учун 5 фоизлик кредит ажратилиши ҳақида хабар берилганди.


