Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Қорақалпоғистонда 6620 гектар пахта ва ғалла ерлари қисқартирилиб, аҳолига ижарага берилади

Президент йил якунига қадар Қорақалроғистонда 6620 гектар, 2022 йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерлари қисқартирилиб, аҳолига ижарага берилишини маълум қилди. Шунингдек, экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 млрд, деҳқонларга 50 млрд сўм ажратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида йил якунига қадар Қорақалроғистонда 6 минг 620 гектар, 2022 йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага берилишини маълум қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, аграр соҳадаги масалаларни ҳал қилиш учун 2022 йил якунига қадар 6 минг 620 гектар, 2023 йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла ерларини қисқартириб, аҳолига ижарага берилади. Экин экиш харажатлари учун фермерларга 200 миллиард сўм ва деҳқонларга 50 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳар бир қудуқни бурғилаш ва ишга тушириш учун 15 миллион сўмгача субсидия ажратиш ва бошқа молиявий кўмак берилади.

Президент, бундан ташқари, Қорақалпоғистонда саноат лойиҳаларини кўпайтириш мақсадида мутасаддиларга:

  • Инвесторларга кўмак марказини ташкил этиш, унда қорақалпоғистонлик тадбиркорларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, субсидия, кредит ва компенсация олиш, маҳсулотига бозор топишга кўмаклашиш бўйича бепул хизматлар кўрсатиш;
  • Инвесторларга кўмак маркази қошида Нукус шаҳридаги 10 гектар ер майдонида Саноат технопаркини ташкил этиш;
  • Кегейли ва Хўжайли туманларида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш;
  • беш йил муддатга фақат Қорақалпоғистон тадбиркорларига экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хом ашёларни, мамлакатимиз бўйлаб ташишда 70 фоиз транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш ва бошқа топшириқлар берган.

Шавкат Мирзиёев Қораўзакда мис ишлаб чиқариш, Қўнғиротда янги каустик сода ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш заводларини қуриш каби йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилишини маълум қилганди.