Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Қорақалпоғистонда бўш турган давлат объектлари тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга берилади

Президент мутасаддиларга Қорақалпоғистондаги бўш турган давлат объектларини тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланиш учун бериш вазифасини юклади. Шунингдек, Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та «Ишга марҳамат» моно-марказларини ташкил этишга топшириқ берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда бўш турган давлат объектлари тадбиркорларга 5 йилгача муддатга бепул фойдаланишга берилади. Бу ҳақда Президент Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида маълум қилди.

Таъкидланишича, объектлар ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва ИТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш учун берилади. 

Шунингдек, мутасаддиларга:

  • Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та «Ишга марҳамат» моно-марказларини ташкил этиш;
  • фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатдаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш;
  • Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда йил якунига қадар 6620 гектар, 2022 йилда 6 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига ижарага берилишини маълум қилганди.

Шунингдек, давлат раҳбари Қорақалпоғистонда ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга 600 минг сўм миқдоридаги бир марталик ёрдам пули берилишини айтиб ўтганди.