Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Японияда ҳайдалган Toyota автомобиллари янгисидан икки баравар қиммат сотилмоқда

Япония автомобиль бозорида Toyota’нинг минилган автомобиллари янгиларига нисбатан қиммат сотила бошланди. Маълумотларга кўра, бунга ишлаб чиқаришдаги бир қатор тўхташ ҳолатлари сабаб бўлган.

Япония автомобиль бозорида нооддий вазият юзага келди — Toyota’нинг минилган автомобиллари янгиларига нисбатан қиммат сотила бошланди. 

Қайд этилишича, бунга ишлаб чиқаришдаги бир қатор тўхташ ҳолатлари сабаб бўлган. Шу кунларда компания харидорларнинг талабларини ўз вақтида тўлиқ қондиришга улгурмаётгани маълум қилинди.

«Июль ойи охири иккиламчи бозорда Toyota Land Cruiser ZX 2022 моделининг ўртача нархи 99 минг долларни ташкил этган. Бу тавсия этилган нархдан икки баравар юқори», деб ёзади Tarantas.

Шунингдек, янгисига нисбатан минилганининг қиммат бўлиши нафақат Toyota Land Cruiserда, балки бошқа автомобил моделларида ҳам учраб турибди. 

Масалан, Японияда 2021 йил ишлаб чиқарилган Executive Lounge S гибрид модификациясидаги Toyota Alphard микроавтобуси минилганининг нархи ўртача 59 минг долларга, янгиси яъни шунга ўхшаш конфигурациядаги машина эса 51 минг долларга баҳоланмоқда.