Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Tesla мижозларни чалғитишда айбланди

АҚШнинг Калифорния штати автотранспорт департаментининг ҳисоблашича, Tesla мижозларни атайлаб чалғитмоқда, шунингдек, автопилот тизимининг юқори самарали экани ҳақидаги даъволар «ҳақиқатга тўғри келмайди». Компанияда айбловларга жавоб бериш учун 15 кун вақт бор.

Фото: Getty Images

Электр автомобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси мижозларни чалғитишда айбланмоқда. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар берди.

Калифорния автотранспорт департаменти (DMV) автоном автомобиль функцияларининг тавсифлари ҳақиқатга тўғри келмайди ва қўллаб-қувватланмайди, деб ҳисоблайди.

DMV компания электромобилларининг автопилот ва тўлиқ ўзини ўзи бошқариш хусусиятларига эътибор қаратди. Tesla ўз веб-сайтида «йўловчидан фақат салонда ўтириб, машинага қаерга боришини айтиш талаб қилинади», деб ёзади.

Бироқ айрим жиҳатлар компания баёнотларига зид келади. Tesla ҳайдовчиларни огоҳлантиради, «хусусиятлар доимий мониторингни талаб қилади ва тўлиқ автономияни таъминламайди».

DMV компаниянинг автомобиллари ҳеч қачон автоном автомобиль сифатида ишламаган, деган хулосага келди.

Шунга кўра, сайтдаги тавсиф истеъмолчини чалғитиши мумкин. Tesla’га жавоб тайёрлаш учун 15 кун вақт берилди, шундан сўнг департамент қарор қабул қилади.

Агар Tesla айбдор деб топилса, Калифорнияда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотиш лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин.

Мавзуга доир: