Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Huawei MatePad Pro 11 планшетини тақдим этди

Қурилма 8300 мА/соатли аккумуляторга эга бўлади.

Huawei компанияси бозордаги энг ингичка ва енгил 11 дюмли планшет  — янги MatePad Pro 11’ни тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар бермоқда.

Қурилма 2560х1600 пикселли ва 120 Гц янгиланиш тезлигига эга 11 дюймли AMOLED экрани билан жиҳозланади. Бозор талабларига қараб, планшет Snapdragon 888 чипи ёки Snapdragon 870 процессорига эга бўлади. Qualcomm чиплари 8 ёки 12 GB тезкор хотира ва 128, 256 ёки 512 GB ички хотира билан бирлаштирилади.

MatePad Pro 11

Планшет олтита динамик эга бўлади, фотокомпонент 16 мегапикселли олд камера ва 13 мегапикселли объектив ҳамда 8 мегапикселли ультра кенг бурчакдан иборат асосий камераларни ўз ичига олади. Видео томоша қилиш режимида 8300 мА/соатли аккумулятор плашетни 11,5 соат давомида қувват билан таъминлайди.

MatePad Pro 11 планшетга уланганда Wi-Fi кучайтиргич вазифасини бажарувчи M-Pencil ва Smart Magnetic клавиатураси билан жиҳозланади.

Huawei’нинг янги гаджети 2022 йил август ойида 485 доллардан сотувга чиқарилади.

Аввалроқ Huawei «ақлли» кўзойнакни намойиш этган эди. Кўзойнак компаниянинг HarmonyOS операцион тизими асосида ишлайди. Бу бренд тарихидаги биринчи шундай маҳсулотдир.

Қайд этилишича, кўзойнак дастакларга қурилманинг динамиклари ва микрофонлари, шунингдек, электроника учун батареялар ўрнатилган. «Ақлли» кўзойнаклар PX4 стандарти бўйича намликдан ҳимояланган ва қайта зарядланмасдан ишлаш муддати 16 соатгача.

Huawei букланадиган смартфонни ҳам намойиш қилганди. Янги қурилма Qualcomm’дан Snapdragon 888 чипи, 8 ёки 12 Гб тезкор хотира, 256 ёки 512 Гб ички хотирага эга. Смартфоннинг 6,9 дюймли асосий экрани 2790 x 1188 пиксел ўлчамга эга. Корпуснинг ташқи томонида, камера блоки ёнида думалоқ дюймли дисплей мавжуд бўлиб, у иловалардан турли маълумотларни кўрсатиши мумкин.

Мавзуга доир: