Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Sony компанияси iPhone учун янги геймпад ишлаб чиқарди

Аксессуар аллақачон 100 доллардан сотилмоқда.

Sony компанияси iPhone учун янги геймпад ишлаб чиқарди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.

Sony компанияси Backbone ўйин аксессуарлари ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда iPhone смартфонлари учун янги геймпад — Backbone One — PlayStation Edition’ни тақдим этди.

Геймпад PlayStation 5 учун ишлаб ишлаб чиқарилган PS Vita консоли ва хусусий DualSense жойстиги услубида тайёрланган, бироқ айни пайтда рақобатдош Xbox консолининг геймпади каби бошқарув элементлари жойлашувига эга.

Геймпад стандарт Lightning улагичи орқали уланган замонавий iPhone’ларнинг барча моделини билан ишлайди. Бундан ташқари, унда қулоқликлар учун 3,5 мм’ли эшитиш уяси ҳам мавжуд.

Backbone One — PlayStation Edition Apple Arcade, Xbox Game Pass ва Stadia’нинг ҳам мобил, ҳам консоль ўйинларини қўллаб-қувватлайди.

Аксессуар аллақачон 100 доллардан сотилмоқда. 2022 йилнинг кузида Баcкбоне Андроид смартфонлари учун ҳам геймпад ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда.

Аввалроқ Tesla электромобилларида Steam видео ўйинлар дўкони пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Tesla Steam билан бирлашув орқали ўйин коллекциясини анча кенгайтириши мумкин. Steam компьютер ўйинлари тарқатувчи дунёдаги энг йирик рақамли дўкон ҳисобланади.

Олдинроқ эса Apple iPod ишлаб чиқаришни тўхтатганди. Apple компаниясининг глобал маркетинг бўйича катта вице-президенти Грег Жорсвиакнинг таъкидлашича, iPod’нинг чиқарилиши нафақат мусиқа саноатига, балки «мусиқа топилиши, тингланиши ва тарқатилиши»га ҳам таъсир кўрсатди.

 

Мавзуга доир: