Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Бобур Абдиназаров иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Бобур Абдиназаров ушбу лавозимда 2020 йил март ойидан бери ишлаб келаётганди.

Бобур Абдиназаров иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар бермоқда.

Абдиназаров 1983 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Япония халқаро университетида ҳам таҳсил олган.

У 2007 йилдан буён Ўзбекистон Молия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. 

Бобур Абдиназаров 2018–2019 йилларда Молия вазирлигининг Саноатнинг асосий тармоқлари, ёқилғи-энергетика комплекси ва геология молия ва тарифларни тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2019–2020 йилларда Молия вазирлигининг Тариф сиёсати ва ислоҳотлари департаменти директори бўлиб фаолият юритган.

У 2020 йил март ойидан бери иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётганди.